Ҳусайн Норчаев ОФК Кубоги тўпурари бўлди

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2021, 23:17
Ушбу мусобақада гол уриш бўйича футболчимизга етадигани топилмади.

Бугун  "Ал Муҳаррақ" - "Насаф" (3:0) ўйини билан  ОФК Кубоги ўз ниҳоясига етди.

Қайд этиш жоизки, мусобақа якунларига кўра "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ОФК Кубоги тўпурарига айланди. Мусобақа давомида футболчи 7 та гол уришга эришди. Хусайн "Олой", "Хўжанд", "Аҳал" ва "Ли Ман" билан ўйинларда биттадан, "Моҳун Баган" билан баҳсда 3та гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›