Ҳусайн Норчаев: "Испания билан баҳсга 100% тайёрмиз"

Sherzod Nurmatov
12 окт 2023
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Испания U-21 билан ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Яхўи тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, мухлислар 12-ўйинчи сифатида бизни қўллаб-қувватлаб туришади деган умиддаман. Уларни ғалаба билан хурсанд қиламиз", – деди Норчаев.

- Осиё ўйинларидан кейин жамоанинг жисмоний ҳолати қанақа? 

- Тикланиш жараёни яхши ўтди деб ўйлайман. Худо хоҳласа, эртанги баҳсга 100% тайёрмиз.

- Испания жамоаси ўрганиб чиқилдими?

- Мураббийларимиз ўрганиб боришмоқда. Бугун кулчи ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот оламиз. 

- Испания охирги ўйинларда фақат ғалаба қозонган экан. Эртага қандай натижа кузатилади?

- Ҳозир бир нарса дейишим қийин. Ҳаммаси Аллоҳдан. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ўзбекистон – Испания учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 




Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia