Ҳужумчи Муриэль ёзда "Аталанта"дан кетиши мумкин

Alisher
28 мар 2022, 10:16
"Аталанта" ҳужумчи Луис Муриэль билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Айни дамда музокаралар тўхтатилган.

Агар томонлар келишувга эриша олишмаса, 30 ёшли колумбиялик ёзда жамоадан кетиши мумкин.

Унинг "Аталанта" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган ва Бергамо клуби уни текинга йўқотмаслик учун сотишга ҳаракат қилади.

Муриэль жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›