UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  11 02:29Левандовски масаласи ёпилди  3 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Ҳужумчи гол уриши керак Янгиликлар

Ҳужумчи гол уриши керак

Пўлатхўжа Холдорхонов томон отилаётган «тошлар».

Хабарингиз бор айни пайтда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20  терма жамоаси Аргентинада бўлиб ўтаётган кичик мундиалда иштирок этмоқда. Термамиз икки ўйинда 1 мағлубият (Аргентина 1-2) ва 1 дуранг (Янги Зеландия 2-2) қайд этиб ҳозирча жадвалда 3 чи ўринда бормоқда. 


Ўтган икки ўйиндан сўнг энг кўп танқид қилинаётган футболчилардан бири терма ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов аслида ҳам танқидларга муносибми?

Рақамлар алдамайди (хейтерлар учун).


Пўлатхўжа Аргентинага қарши баҳсда 77 ва Янги Зеландияга қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. ФИФА тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳужумчи ўтган икки баҳсдан кейин рақиб дарвозаси томон энг кўп (7 маротаба) зарба берган.

Ҳужумчимиз шунингдек ҳимоя ва ҳужум зонасини боғлаш кўрсаткичлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Холдорхонов икки ўйинда жами 39 маротаба боғламларда иштирок этган. Янги Зеландияга қарши ўйинда майдонга иккинчи ҳужумчи Рустам Турдимуродов туширилгач Пўлатхўжа тўлақонли ҳужумларни бошлаш зонасига кўчирилди.


Танқидлар ўринлими?

Албатта ўринли. Ҳужумчи голлари билан қадрланади, аммо замонавий футболда прессингда яхши ишлайдиган, рақиб ҳимоя қўрғонига доимий босим уюштириши натижасида ҳужумда шерикларига бўш зоналар ҳосил қилиши билан ўта фойдали ҳисобланадиган форвардлар бор. Холдорхонов шундай футболчилар сирасига киради. 

Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га қарши (ЕЧЛ ярим финали) ўйинларда гол ура олмади, аммо уни ҳеч ким танқид қила олмади. Танқид қила олмасди ҳам аслида. Негаки Холанд уюштирган босим натижасида бўш зоналар очилган ва Бернардо Силва бундан усталик билан фойдаланганди. Холдорхонов Гватемалага қарши ўйинни заҳирада бошласин дегувчилар ортда қолган Осиё чемпионатидаги Жанубий Корея ва Ироққа қарши ўйинларни кўз олдига келтирсин.

 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика