“Hola Madrid”. “Барселона” раҳбарлигига номзодлардан бири “Реал” стадиони яқинига баннер жойлаштирди

Eldor Akmurzayev
15 дек 2020, 19:25
Каталонияликлар собиқ президенти Жоан Лапорта яна ўз лавозимига қайтишни истамоқда ва сайлов олдидан овоз берувчиларни жалб қилиш учун иш олиб бормоқда.

Функционер ўз тасвири туширилган улкан баннерни “Реал” стадиони “Сантьяго Бернабеу” яқинидаги уйга жойлаштирди.

“Яна кўришганимиздан хурсандман”, дея ёзилган баннерда.

Шунингдек, Лапорта ушбу расм билан саҳифасига, “Салом, Мадрид” (Hola Madrid), деб пост ҳам жойлади.

Лапорта 2003-2010 йиллар давомида “Барселона” президенти бўлган. Шу вақт оралиғида жамоа 4 бор Ла Лига ва 2 марта ЕЧЛда зафар қучиб, умумий ҳисобда 12 та титулни қўлга киритганди.

Айни вақтга келиб, “кўканорранглилар” раҳбари бўлиш учун 8 давогарнинг номи илгари сурилди. Сайловлар эса 2021 йил январида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/JoanLaportaFCB