UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  0 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  2 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0

"Ҳоким кубоги": "Қўқон-1912"дан ғалаба Янгиликлар

"Ҳоким кубоги": "Қўқон-1912"дан ғалаба

Теглар :  Қўқон-1912
"Ҳоким Кубоги" давом этмоқда.

“Вилояти ҳокими кубоги-2016“

“В” гуруҳи”

5-тур.
“Қўқон-1912”-1 – “ФарДУ – Футбол инфо” 3:2 (2:1)

Голлар: Отабек Ҳайдаров – 2, Отабек Зокиров – 22,  Илья Ильин – 87. – Хожимурод Насриддинов – 45, Рустам Абдуҳамидов – 70.

Ҳакамлар: Ж Ҳакимов, Ш Аъзамов, Ж Неъматжонов (барчаси Фарғона)

“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниязов 49. Илҳом Комилов 55. Ойбек Нурбоев 24. Илья Ильин 8. Сардор Қаҳҳоров 14. Алибобо Раҳматуллаев 15. Алишер Зиявиддинов 19. Абдуллоҳ Олимов 7. Отабек Зокиров 91. Отабек Ҳайдаров 22. Абдул Азиз Юсупов.

Захира: 21. Ғайрат Хасанов 6. Маъруф Зокиржонов 26. Достон Меликўзиев 27. Жалил Кимсанов.28. Хайрулло Жакбаров 30. Ҳасан Асқаров 56.Муҳамаданас Ҳасанов

“ФарДУ – Футбол инфо”: 71. Ф Мирзақосимов 3. М Қосимов 4.А Нуралиев 6. Ш Хожиматов 7. А Мирзаев 11. Б Аминжонов 12. А Раҳимзода 13.З Раҳматов 17. Р Абдуҳамидов 15. Х Насриддинов 21. Ш Туронов .
Захира: 16. И Сайдуллаев 8.М Эгамбердиев 10. А Абдуллаев 14.Н Камолов 18. Х Мадаминов 77. У Соибов 5. Д Шаматов .

Учрашув кутилганидек Қўқонлик футболчиларнинг устунлигида бошланди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтган жамоамиз аъзолари 2-дақиқадаёқ мақсадларига эришишди. Қанотдан Алибобо Раҳматуллаев ошириб берган тўпни Отабек Ҳайдаров боши билан “талабала”  дарвозасига жойлаб қўйди. Бу ҳужумчимизнинг турнирдаги олинчи голи бўлди.

Шундан сўнг ҳам бир нечта хавфли вазиятлар яратилди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида “ФарДУ-Футбол инфо” футболчилари дарвозамиз томон биринч аниқ зарбани йўллашди. Жарима майдончасининг ўнг қанотидан белгиланган жарима зарбасини Абдулла Мирзаев чиройли тарзда ижро этди. Унинг кучли ва аниқ зарбасини Руслан Матниязов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
22-дақиқага келиб хисоб 2:0 га ўзгарди. “ФарДУ-Футбол инфо” дарвозаси томон, чамаси 23-24 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Отабек Зокиров ажойиб тарзда йўллаб ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди.
Ўйиннинг 41-дақиқасига келиб жамоамиз аъзолари бир киши кам бўлиб қолишди. Абдуллох Олимов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.
1-таймни сўнгги дақиқасида рақибларимиз биринчи жавоб тўпини киритишди. Қанотдан оширилган тўпни Хожимурод Насриддинов боши билан Матниязов дарвозасига йўллаб қўйди – 2:1.
Ўйиннинг 2-бўлимида 1 киши кўп бўлиб ўйнаган фарғоналик “талабалар” юқори иштиёқ билан тўп суришди. Улар иложи борича Олий лига вакилига қарши муносиб ўйнай олишларини исботлашга ҳаракат қилишди. Натижада ўйиннинг 70-дақиқасида Рустам Абдуҳамидов ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
Учрашувни 87 дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Илья Ильин боши билан “ФарДУ-Футбол инфо” дарвозасини ишғол қилди. 88-дақиқда “ФарДУ-Футбол инфо” ўйинчиси қўпол ҳаракат қилгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Жамоамиз таркибида ёш иқтидорли хужумчи Достон Мелиқўзиев захирадан Алибобо Раҳматуллаевни ўрнига майдонга тушди.
Шундай қилиб асосий жамоамиз “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”даги навбатдаги ўйинни 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика