"Ҳоким кубоги": "Нефтчи"нинг “Андижон”га қарши ўйин статистикаси

3 фев 2016, 23:55
Куни кеча “Ҳоким кубоги” доирасида “Нефтчи-1” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди. Баҳсга оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Бўрчак тўплари:  

  Учрашув давомида “Нефтчи” футболчилари 3 марта бурчак тўпини амалга оширишди. “Андижон” ёшлари эса 4  марта бўрчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди.

Қўполликлар:

Баҳсда “Нефтчи” футболчилари  9 марта қўполлик қилишди.  “Андижон” вакиллари эса 10 марта рақибга фол ишлатишди.

Зарбалар:

Беллашувда  “Нефтчи” футболчилари  9 марта рақиб дарвозасига зарба беришди. "Андижон” эса 7 марта.

Аниқ зарбалар:  

Дарвозага аниқ зарба бериш борасида “Нефтчи” 10 талик кўрсаткични қайд этди.  Меҳмонлар эса 4 марта Ўктир Юсуповга аниқ зарба беришди.

Жарима тўплари:  

Ўйин давомида “Нефтчи” 9 марта жарима тўпи тепди. Андижонликлар эса 5 марта.

Огоҳлантиришлар:

Учрашув бош ҳаками “Нефтчи” ва “Андижон” футболчиларини бир мартадан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” ва “Андижон” баҳсида фарғоналик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди Голларга Мурод Бобожонов ва Бахтиёр Ёқубов муаллифлик қилишди.


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcneftchi.uz