UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи" - "Навбаҳор" (ёшлари) 2:0 Янгиликлар

“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи" - "Навбаҳор" (ёшлари) 2:0

Бугун Фарғонада “Ҳоким кубоги” анъанавий турнири старт олди. Аслини олганда мусобақа 30 январ куни бошланиши керак эди.
Лекин, ташкилотчилар сўнгги паллада ўйинларни бошланиш санасига ўзгартириш киритишди. Айнан шу сабабли, мусобақада иштирок этаётган ёшларимиз бугун “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушишди. Лян бошчилигидаги ёшларимиз номдор рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шундай бўлсада, мезбонлар бир амаллаб ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Фарғоналиклар ғалабани таъминловчи голларни уриш борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келишди.

Ниҳоят иккинчи бўлим ўрталарига яқин Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очишга эришди. Ўйин якунланиши арафасида ҳакам Азиз Умаровни майдондан четлатишга қарор қилди. Аслини олганда ўша вазиятда фарғоналиклар Умаровни тўхтатиб қолишганди. Аммо, ҳакам Умаровни майдонга йиқилаётиб, ҳақорат қилганлигини билдириб, футболчимизни майдондан четлатди. Сон жиҳатидан устунликка эришган “Нефтчи” учрашув сўнггида иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Якуний ҳисоб эса 2:0 кўринишини олди. Шу ўринда ҳакамни биринчи бўлимни ўзида олти нафар “Навбаҳор” аъзосига сариқ карточка кўрсатганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Ёшларимиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди: Амир Эргашев, Фарруҳ Умаралиев, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Тошпўлатов, Азиз Умаров, Сардор Теляков, Азим Неъматиллаев, Иброҳим Исмоилов, Хусан Ғаниев, Ислом Исмоилов, Мухриддин Муминов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Иброҳим Абдуллаев, Акбар Холдоров, Дилмурод Маликов, Иброҳим Абудуллаев.

Ёшларимиз эртага белгиланган 2-турда дам олишади. Лян шогирдлари мусобақадаги иккинчи учрашувни 1 феврал куни Андижоннинг “УзДонгЖу-2” жамоасига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика