“Ҳоким кубоги-2016”: “Нефтчи-1”дан йирик ғалаба!
31 янв 2016 22:45
Янгиликлар
“Ҳоким кубоги-2016”: “Нефтчи-1”дан йирик ғалаба!
31 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Нефтчи-1” ва “Ёзёвон-Лочинлари” жамоалари кураш олиб боришди. Баҳсда Андрей Фёдоров шогирдлари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйинда тезкор гол киритилди. “Нефтчи” ҳимоячиси Шукур Пўлатов биринчи бўлимнинг илк дақиқаларда “Ёзёвон-Лочинлари” дарвозасини ишғол этди. Навбатдаги голларга “Нефтчи”дан Мурод Бобожонов, Мухсин Убайдуллаев ва Дамир Назиновлар муаллифлик қилишди. Ёзёвонликлар таркибидан Шарифжон Мирзаев мазкур тўпларга бир марта жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб 4:1, “Нефтчи-1” ғалабаси!
Эслатиб ўтамиз, Фёдоров жамоаси келгуси баҳсни 1 февраль куни Наманганнинг “Норин” жамоасига қарши олиб боришади. Беллашув Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15:00да старт олиши режа қилинган.
31 февраль. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.
“Нефтчи-1” – “Ёзёвон-Лочинлари” 4:1.
Голлар: Шукур Пўлатов, 1:0 Мухсин Убайдуллаев, 2:0 Мурод Бобожонов, 3:0 Шарифжон Мирзаев, 3:1 Дамир Низанов, 4:1.
“Нефтчи-1”: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Шукурали Пўлатов, Сардор Қулматов, Илхом Бойдедаев, Бахтиёр Ёқубов, Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Шерзод Ҳакимов, Сардор Эминов, Мурод Бобожонов.
Заҳира: Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Саматов, Мухсин Убайдуллаев, Аббос Абдулхақов, Отабек Исроилов.
Жамоа бош мураббийи: Андрей Фёдоров (Нефтчи-1)
“Ёзёвон-Лочинлари”: Алишер Фахриддинов, Бобур Расулов, Жахонгир Юсуфжонов, Ислом Хошимов, Хабибилло Бубатаев, Достон Турсунзода, Тоҳир Каримов, Умиджон Хошимов, Мухиддин Мамасолиев, Беҳзод Махпиралиев.
Захира: Абдуссатор Обидов, Зокир Исмиолов, Ғиёс Турсунов, Шариф Мирзаев, Муҳаммадамин Вохидов, Шаҳбоз Абдураҳмонов. Шахзод Тўронов.
Жамоа бош мураббийи: Исломбек Исмоилов (Ёзёвон-Лочинлари)
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар