UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  20

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф"

"Пахтакор" Coca-Cola Суперлига 4-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Беллашув ниҳоясига етганидан кейин "шерлар" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркиновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Ўйин яхши бўлди. "Навбаҳор"дан ҳар жабҳада устун эдик. Шу туфайли якунда ғалаба қозондик.

- Ўйиннинг асосий вақти тенгкурашлар остида ўтгандек туюлди. Агар гол урилмаса, дуранг сиз учун қониқарсиз натижа бўлармиди?

- Марказий ўйинларда фақат сафарда ўйнаётган томонни 1 очко қониқтириши мумкин. Биз бугун фақат 3 очко учун майдонга чиққандик. Бу бевосита ўйинда ҳам кўринди.

- "Пахтакор" вингерлари доимий тарзда қанотларни алмаштириб ўйнашади. Ҳожимат Эркиновга кўпроқ қайси қанот қулайроқ?

- Тўғрисини айтсам, катта футболга ўтаётганимда ўзимни чапда қулайроқ ҳис қилардим. Бироқ, "Пахтакор"да ўнг томонга тушириш баробарида қандай ҳаракатлансам, фойдалироқ бўла олишимни уқтиришди. Ҳозир иккала томонда бир хил эркинман. 

- Бугун чемпионликка даъво қилаётган 2 клуб ўзаро тўқнашди. "Шерлар" олтин медаллар учун курашда асосий хавфни қайси жамоадан кутяпти?

- Ҳозирча барча клублар билан тўқнашмадик. Шунга ҳамманинг кучига тўғри баҳо беролмаймиз. Лекин, ортда қолган ўйинлардан хулоса қилсак, энг кучли рақиб "Насаф" эди. 

- "Навбаҳор"дан ҳам кучлироқми?

- Ҳа, мавсумдаги биринчи расмий ўйинлиги учун бўлса керак, Суперкубок баҳси қийинроқ ўтганди.

- "Пахтакор" 4 апрель куни ОЧЛда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рости, ҳали рақибларни жамоа билан таҳлил қилмадик. Бугунгача асосий эътиборимиз "Навбаҳор"га қаратилган эди. Мана, энди ОЧЛ ҳақида ўйлашни бошласак бўлади.

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика