Ҳендерсон Премьер-лигага қайтиши мумкин
07 окт 2024 17:49
Янгиликлар
Ҳендерсон Премьер-лигага қайтиши мумкин
Ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон "Аякс"ни тарк этишга тайёрлиги маълум бўлди.
Унга Премьер-лиганинг бир қанча клублари, шунингдек, футболчини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқаётган Чемпионшип жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда клублар номига аниқлик киритмаган ҳолда "The Sun" нашри хабар берди.
Бироқ Ҳендерсоннинг Буюк Британияга эҳтимолий қайтиши солиқ билан боғлиқ қийинчиликларни юзага келтиради, чунки у охирги марта 2023 йил Саудия Арабистонида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" Ҳендерсоннинг "Ал Иттифоқ"қа ўтиши учун 12 млн фунт олган, футболчининг ўзи эса ҳафтасига 700 минг фунт ишлаб олганди. Олти ой давомида у 19 ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳендерсон жорий мавсум "Аякс" либосида 11 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 0
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар