Ҳеч ким қўлга киритишни истамаган соврин: Номзодлар эълон қилинди
03 дек 2018 20:30
Янгиликлар
Ҳеч ким қўлга киритишни истамаган соврин: Номзодлар эълон қилинди
Яқин кунларда Италияда “Олтин унитаз” мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Ўз вақтида “Спартак” ўйиничиси Луис Адриано бу мукофотга “сазовор бўлган”. Бу борада бразилиялик Адриано етакчи ҳисобланади. Ўз иқтидорини юзага чиқара олмаган “Император” уч марта ушбу соврин лауреатлари қаторига киритилган. Бугун эса бу мукофотни қўлга киритиши мумкин бўлган “омадли” футболчилар билан танишамиз.
Андре Силва “Милан”
Португалия термаси ҳужумчиси “Милан”нинг энг қиммат ўйинчиларидан бири бўла олди. Унга яхшигина ҳақ тўлашганига қарамай, Андре кўп нарсада ўзини кўрсатолмади. Силва Европа Лигасининг 14та баҳсида 8та гол урди. Бироқ Италия чемпионатида унга омад етишмади, чоғи. Сабаби, 24та учрашувда бор йўғи 2та гол урди ва ёшгина рақиби Патрик Кутронедан ортда қолиб кетди. Ҳозирда Андре “Севилья” ижарачиси ҳисобланади. У ўз жамоасини топган кўринади, чунки Силва клубнинг 12та баҳсида дарвозани 8маротаба ишғол этишга муваффақ бўлди.
Никола Калинич “Милан”
Калинич “Фиорентина”да ажойиб ўйнар эди ва бу билан кўпгина мухлисларнинг муҳаббатига ҳам сазовор бўлган. Янги раҳбарият режаларини инобатга олсак, "Милан"га ўтиш тўғри қарордек эди. Тажрибали форвард жамоага кўникиши учун кўп вақт керак эмасди. Лекин хорватиялик бу борада бироз қийинчиликка дуч келди. Мавсум сўнгидаги статистикага кўра, Никола 6та гол урди ва 5та голли узатма беришга муваффақ бўлди. Бироқ, ундан кўпроғини кутишган эди. У кўп бора жароҳат олди ва “Милан”нинг бир нечта ўйинларида иштирок этолмади. Шу сабабли, у ҳам Силва каби Кутронедан ортда қолиб, ёзда “Атлетико”га ўтиб кетди.
Далберт "Интер"
Бразилиялик латераль “Ницца”да ажойиб мавсумни ўтказди. “Нерадзуррилар” ҳам узоқ вақтгача уни ўз сафларига қўшиб олиш пайида юрдилар. Охир-оқибат французлар енгилди, лекин Далберт сарфланган ҳаражатни ҳали оқлагани йўқ. Журналистлар Спалеттидан нега у бразилияликни майдонга туширмаётгани борасида қайта-қайта савол беравериб қийнаб юборишганди. Мураббий эса ҳар сафар бир илож қилиб жавобдан қочишга урунарди ва барчасига шунчаки Энрике оптимал спорт формасида эмаслигини сабаб қилиб келтирарди. Далберт 13та ўйинда иштирок этди, лекин яхши натижа кўрсатолмади. Бразилиялик ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин эди, бироқ баҳсларда ўзини кўрсатолмади. Лекин “Интер”да қолишни афзал кўрди ва бор маҳоратини ишга солишга уринди. Далберт бу мавсум А Сериянинг 5та баҳсида иштирок этиб, голли узатма беришга муваффақ бўлди. Унинг рақиби Асамоа жуда кучли ўйинчи. Бироқ у қолган имкониятларидан унумли фойдалана олади деб умид қиламиз.
Патрик Шик “Рома”
Жеко бўла туриб, “Рома” яна катта суммага футболчи сотиб олгани аввалига ғалати туюлганди, лекин Мончи жамоасига доим иқтидорли футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилган. Шик эса “Сампдория”да ажойиб ўйнаганди. Аммо, у биринчи мавсумда юқори натижаларга эришолмади. У 22та учрашувда атиги 2та гол урди. Мавсум давомида Шик бошқа жамоага ижарага бериб юборилиши ҳақидаги гаплар пайдо бўла бошлаганди. Аммо “Сампдория” дарвозасига урилган гол барчасига чек қўйди. Шунга қарамай, Патрик келажаги ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Акс ҳолда, фаолияти узоққа чўзилмаслиги ва юксалишдан тўхтаб қолиши ҳеч гап эмас.
Марко Пьяца “Ювентус”
Хорватияликнинг кўп ишларда омади келмаяпти. Масалан, “Динамо”дан “Юве”га ўтиши унга ҳеч қайси томонлама яхши бўлмади, аммо бунда унинг умуман айби йўқ. Сабаби, Дибала, Манджукич, Куадрадо ва Бернардескидек футболчилар билан рақобатлашиш осонмас. Бундан ташқари, у бир неча бор жароҳат ҳам олди. Қишда Германияга бўлган сафари ҳам бироз омадсиз келди ва бошқа жамоага ижарага кетиш учун ҳам ортга қайтди. Ҳозирда Пьяца “Фиорентина” таркиби фаолият юритяпти. Бироқ, асосий таркиб учун бўлган рақобатда енгилмоқда.
Грегуар Дефрель “Рома”
“Сассуоло”даги омадли мавсумдан кейин франциялик Римга кетди, бироқ у ерда ортиқча бўлиб қолди. Эусебио Ди Франческо ҳеч қанақасига унинг позициясини тополмади. Дефрель қанотда ўйнай олмаслиги аниқ эди. Ҳужумда эса Жеконинг ўрнига тушиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмасди. Грегуардан жокер сифатида фойдаланилади деб таҳмин қилинганди. Франциялик “Рома” таркибида 1тагина гол урди. “Сампдория” эса вазият фойдаланиб, уни бир мавсумга ижарага олди ва бундан афсуслангани йўқ. Чемпионат вақтида Дефрель генуяликлар ҳисобига 6та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.
Данило “Удинезе”
Умуман олганда, бразилиялик ҳимоячи бу рўйхатга тушиб қолди экан деб ҳайрон бўлгандирсиз. Сабаби оддий: у бутун мавсумни омадсиз ўтказди ва кўп хато қилди. Тўғри, Данилодан ақлбовар қилмас натижани ҳам кутишмаганди. У автоголлар урмасди, аксинча бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ёзда у “Удинезе”ни тарк этиб, “Болонья”га ўтиб кетди. Ҳозирда у асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. У юқори даражада ўйнаётгани йўқ. Бироқ мунтазам равишда майдонга тушиб, самарали ўйин кўрсатмоқда.
Аристотель Ромеро “Кротоне”
Венесуэлалик ҳимоячининг ажойиб тарзда фаолият юритади. У жамоасини тез-тез ўзгартиришни яхши кўради. У ўз юртида 5 маротаба клубини алмаштириб, 22та гол урган. “Акулалар” ҳужумда ўйнайдиган сифатли футболчи олдик деб хурсанд бўлишганди. Аммо 6та ўйиндан кейин ҳаммаси яққол намоён бўлди. Ромеро уларнинг талабларига жавоб бермай, А Серияда ўйнай олмади. Шундай кейин, Аристотель қишда Словенияга жўнаб кетди ва у ерда яхши натижани қайд этди. Кузда эса “Кротоне”га бориб, Б Серияда ўйнаш учун бироз вақтга уйга қайтиб келди.
Нозима Зарипова таржима қилди
Фикрлар