UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0

Ҳарри Кейн рекорд уришда давом этмоқда. “Реал” эса тарихни ўзгартириш ишлари билан банд Янгиликлар

Ҳарри Кейн рекорд уришда давом этмоқда. “Реал” эса тарихни ўзгартириш ишлари билан банд

Англия ва Испания чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бошланди. Кеча рақамлар билан боғлиқ иккита ходиса кузатилди. Бири Ҳарри Кейнга, иккинчиси уни ўз сафида кўришга қарши бўлмайдиган “Реал”га тегишли.

Ҳарри Кейн

2017 йил давомида бир қатор рекордларни янгилашга улгурган Ҳарри Кейнни энди ҳамма танийди. Кеча у “Тоттенҳэм” учун АПЛда энг кўп гол урган футболчига айланиб олди. Устози Маурисио Почеттинонинг ишонч билан айтишича, бу кетишда Кейн барча рекордларни ўзи янгилайди.

Англия Премйер-Лигасида “шпорлар” учун энг кўп гол урган футболчи Тедди Шерингем ҳисобланарди. “Юнайтед” мухлислари учун яхши таниш бўлган ҳужумчи лондонликларнинг АПЛдаги ўйинларида 97 та гол урганди.

Кейн эса “Эвертон”га қарши беллашувда дубль қайд этиб. Энг яхши кўрсаткич тахтачасидан Шерингем номини ўчирди. У ўзининг биринчи аниқ зарбаст билан Теддига етиб олди, иккинчи голидан кейин эса яқин тарихдаги футболчидан ўзиб кетди. 


“Реал Мадрид”

Зинедин Зидан бошчилик қилаётган Мадриднинг “Реал” клуби тарихида ҳам ўзгариш юз берди. Шу вақтга қадар “Қироллик клуби” ўз майдонида “Вильярреал”га имкониятни бой бермаганди. “Сариқ сувости кемаси” 2018 йилнинг 13 январига келиб, бу ишнинг уддасидан чиқа олди.

“Реал” иккинчи даврадан бошлаб ўз ўйинларини балки яхшилаб олар. Бироқ “Вильярреал” тарихига “Сантьяго Бернабеу”даги биринчи ғалаба ёзилгани мадридликларга мухлислик қилувчиларга табиийки ёқмади. Наилож? Улар даҳшатли мавсумни кузатишда давом этади. 

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика