UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Ҳар нарсанинг якуни бўлиши керак. Турнинг марказий учрашувига превью Янгиликлар

Ҳар нарсанинг якуни бўлиши керак. Турнинг марказий учрашувига превью

Теглар :  ПахтакорАГМК
Суперлига 6-турининг марказий қарама-қаршилиги шубҳасиз Тошкентда "Пахтакор" - АГМК ўртасида бўлади.

Қизиқарли ва курашларга бой ўтиши кутилаётган ўйин олдидан фикр ва мулоҳазалар, факт, статистика ҳамда маълумотлар билан ўртоқлашамиз.


Пахтакор

Суперлига. 6-тур

02/05/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

ОКМК

45'
90'
4'  Оливер Шаркич
33'  Сардор Собирхўжаев
62'  Сардор Рашидов (Хожимат Эркинов)
73'  Оливер Шаркич (Аббосбек Файзуллаев)
79'  Шерзод Аъзамов
83'  Азизбек Турғунбоев (Камен Хаджиев)
23'  Абдулла Абдуллаев
60'  Санжар Турсунов
66'  Санжар Турсунов (Миржамол Қосимов)
66'  Шоҳруҳ Гадоев (Муроджон Тошматов)
73'  Алишер Жалилов (Сияваш Ҳақназарий)
82'  Акром Комилов
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)


Ўзаро ўйинлар 

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 28 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Шерлар" 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни жамоа йирик ғалаба билан қўлга киритган. 

Сўнгги бор...

"Пахтакор"  -  АГМК. Жамоаларнинг сўнгги 12та учрашуви. Олмалиқликлар 11та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги ғалаба 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритилган. АГМК охирги 4та учрашувда 13та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда  "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Миржалол Қосимов шогирдлари мазкур нохуш статистикага  чек қўядими?


ОКМК

Йован Жокич - 16', Йован Жокич - 57', Зоҳир Пиримов - 90'

Ўзбекистон кубоги. 1-тур

28/10/2018, 15:00

1
:
3
Тугади

Пахтакор

Исмоил Гонсалвеш - 54'

45'
90'
16'  Йован Жокич
34'  Лутфулла Тўраев
38'  Владислав Касминин
39'  Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
57'  Йован Жокич
80'  Йован Жокич
83'  Камолиддин Мурзоев (Зафар Полвонов)
84'  Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров)
90'  Зоҳир Пиримов
90'  Зафар Полвонов (Жавлон Гусейнов)
90'  Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасанов)
32'  Шерзод Аъзамов
46'  Владимир Козак (Жамшид Искандеров)
54'  Исмоил Гонсалвеш
75'  Дилшод Раҳматуллаев (Жасур Яхшибоев)
86'  Акмал Шораҳмедов (Игорь Сергеев)



Тошкентдаги ягона ва охирги ғалаба 

Тошкентда кечган 14 ўйиннинг 10тасида "Пахтакор" устун келган. 3 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор "кончилар" ғалаба қозонган. "Пахтакор" рақиб дарвозасига уйда 27 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборган. АГМКнинг пойтахтдаги ягона ғалабасини таъминлаган Зафар Полвонов бугунги кунда ҳам жамоада тўп тепмоқда. 



Йўқотишлар 

Бугун Славче Войнески Икром Алибоев (дисквалификация) ва катта эҳтимол билан Драган Черан (жароҳат) хизматидан фойдалана олмайди. АГМКда эса Ёшлар Биринчилиги доирасидаги беллашувда четлатилган Нодир Абдураззоқов ёрдам бермайди.



Юқоридаги рақам ва фактларга таянадиган бўлсак, "Пахтакор" АГМКни ютишда катта қийинчиликка дуч келаётгани йўқ. Қайсидир маънода улар учун ортиқча муаммо эмас. Лекин бу йил жамоанинг мудофаа чизиғидаги хатолар етарлича. Миржалол Қосимов рақибининг сўнгги ўйинларини ўрганиш чоғида буни пайқагани аниқ. Боз устига Черан ва Алибоевнинг майдонга тушмаслиги олмалиқликларнинг ишини бир мунча енгиллаштириши турган гап. Аввалги йиллардан фарқли равишда бугун майдонда тенг кураш ва қисман АГМКнинг устунлигини кўрамиз. "Шерлар"га эса мезбон фактори омили ёрдам бериши мумкин.



CODE

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика