UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  5 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  31 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди Янгиликлар

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди

Куни кеча Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида қозоғистонлик собиқ футболчи Тимур Сегизбаевнинг 75 ёши кенг нишонланди.

"Си Син Хай" стадионида Сегизбаевнинг 75 ёшига бағишлаб фахрийлар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда ўзбекистонлик собиқ футболчилар Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва Шамил Яфаров иштирок этиб қайтишди. 

Биродар Абдураимов:

– Тимур Санжарович билан Тбилисидаги Собиқ Иттифоқ спартакиадасида танишганмиз. Ўшандан буён дўстмиз. Бунга қадар Тошкент ва Олма-Отада бир неча бор тўқнаш келганмиз. Футболда рақиб, ҳаётда эса дўстмиз. Унга соғлиқ ва узоқ умр тилайман.

Тўлаган Исоқов: 

– Мен жуда бахтли инсонман. Сабаби уч авлодни кўришга муваффақ бўлганман. Биринчиси Биродар Абдураимов, Тимур Сегизбаев авлоди. Ундан кейинги авлод Доценко, Бекташов. Охирги авлод бу "Пахтакор-79" бўлган. Тимур Сегизбаев нафақат Қозоғистон балки Ўзбекистон футболининг ҳам фахри ҳисобланади. Сабаби футболдан кейин Қозоғистонда бешбармоқ, Тошкентда ош ер эдик. Унга соғлиқ тилайман.

Маълумот учун

Тимур Сегизбаев Қозоғистон футболиниг тирик афсоналаридан бири. У фаолиятини "Қайрат"да бошлаб, ўша ерда тугатган. Ярим ҳимоячи кўп маротаба Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга чиққан. Унинг ҳисобида 212та учрашув бўлиб, олмаоталиклар сафида 19 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 

1973-79 йиллар оралиғида жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди.







Фото: Эдуард Гавриш

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика