UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи Янгиликлар

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи

Август ойининг бошида, 18 ёшли парагвайлик ярим ҳимоячи Густаво Перальта "Палмейрас" билан профессионал шартнома имзолади.

Унинг эшитиш қобилияти паст - 80%. У деярли эшитмайди ва гапирмайди. 

Перальта Чехия ва Швейцарияда ўтган турнирларда "Палмейрас" U-19 таркибида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, Бразилия клуби вакилларини ҳайратда қолдирди. Мусобақадан сўнг, клуб унга профессионал шартнома таклиф қилди. Густаво "Палмейрас" U-20 сафида Бразилия ёшлар чемпионатида ўйнайди, аммо уни исталган вақтда биринчи жамоага чақиришлари мумкин.


Парагвайлик футзалчининг ўғли бўлган Перальта олти ёшидан бери футбол ўйнайди. Густаво болалигида бошқа ўйинчиларни тушуниш учун имо-ишора ва лабларни ўқишни ўрганган.

Маълумотларга кўра, "Палмейрас" ярим ҳимоячи учун нутқ терапиясини ва у билан биргаликда жамоанинг бошқа ўйинчилари учун имо-ишора дарсларини ташкил этишни таъминлайди.

Перальта кучли ва тезкор ярим ҳимоячи бўлиб, бутун диққатини Криштиану Роналдуга қаратади ва уни ўз кумири деб атайди.

Густаво аллақачон "Палмейрас" юлдузлари билан танишиб олишга улгурди. Суратнинг ўнг томонида Киевнинг "Динамо" жамоасида ўйнаган Дуду.

Яқин орада Перальта ўзининг "Палмейрас" сафидаги дебютини ўтказиши ҳақиқат эмасдир, аммо биз барибир бу ноёб футболчини кузатиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Палмейрас” клубини “Бунёдкор” клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари бошқариб бормоқда.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика