

"Бугун ғалаба илинжида Жиззахга ташриф буюргандик. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар бўлди. Агар биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача кечарди. Об-ҳаво ҳам жуда иссиқлик қилди. Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Ваҳобов, Шевченкода нечта вазиятлар бўлди. Жамоамизга нимадир етишмаяпти. Ёзда ҳужум чизиғимизни кучайтирамиз, селекция ишлари фаол тарзда олиб борилади", - дейди Актамов.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



