UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

Ҳамиджон Актамов: "Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор - "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор - "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.





"Бугунги Ҳайит байрами билан барча юртдошларимизни табриклайман. Шундай кунда мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандмиз. Жуда ҳам қизиқ ўйин бўлди, анчадан буён бундай кўп мухлис қаршисида ўйнамагандик.

Ким гол урса ўша ғалаба қозонарди, битта голгача ўйин бўлди. Биринчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, иккинчи таймда биринчи таймдан ҳам яхшироқ ўйнадик. Гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Шундай мухлис билан тўлиб тошган стадионда ғалаба қозониш ёқимли.

Бугун аслида "Турон" мағлуб бўлмади, балки шундай шароитларга эга бўлган клуб пайдо бўлгани бу ўзбек футболининг ютуғи. Стадионга кўплаб мухлислар келди ва завқ олишди. Кеча Яйпанга келгандик ва клубдаги барча шароитлар билан танишиб чиқдик. Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор. "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди", - дейди Актамов.

- "Қизилқум" клубини қачон халқаро майдонларда кўришимиз мумкин?

- Насиб қилса мана шу мавсум юқори ўринларга эгаллашга ва халқаро майдонга чиқишга уринамиз. Ҳали мавсум олдинда, мақсадимизга етиша оламиз деб ўйлайман.

- "Турон"нинг ўйинини кўрдингиз, сизнингча кейинги ўйинда "Турон" ғалаба қозона оладими?

- Бу футбол. Биз ҳам биринчи турда ютгандик, кейин кетма-кет дуранглар ва мағлубият қайд этдик. Ниҳоят бугун ғалабага эришдик. "Турон"да яхши футболчилар кўп экан, легионерлар ҳам кучли эканлиги кўринди. Ўйиндан-ўйинга барчаси яхши бўлади деб ўйлайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика