

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз яхши ўйнади. "Локомотив" шундай жамоаки, рақибни хатосини кечирмайди.
Агарда пенальтидан унумли фойдаланганимизда, балки бошқача бўларди.
Ҳужумдаги муаммоларимиз яққол кўриниб турибди. Нафақат бугун, балки бутун мавсум давомида ҳужумдаги камчиликларимиз бизга панд бермоқда. Ҳужумчиларимиз бўш ўйнашмоқда. Бунинг устида албатта иш олиб борамиз.
Деркач? Бу футболчи кўп йиллар жамоамизга ёрдам берган. Аммо ҳозирда бу футболчи ўйинларга тайёр эмас.
Иккинчи даврада балки ундан воз кечамиз.
Ҳакамлик? Шерзод Қосимов ўйинни профессионал тарзда бошқарди. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ.



