UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  11 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди"

Олий лига ўнинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Металлург" учрашувидан (1:1) сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Бугунги ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, буни уддалай олмадик. Рақиб тезкор гол киритиб, режаларимизни бузиб юборди. Ҳисобдаги мувозанатни тиклагунча катта куч сарфладик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг уюшқоқлиги ва далдаси эвазига ҳисобни тенглаштирдик.

"Металлург" жамоасининг бир неча ўйинлари туширилган видеоёзувларни кўриб, шунга мос тактика асосида майдонга чиққандик. Афсуски, йигитлар бугун кўрсатмаларимизни тўлиқ бажара олишмади. Кейинги ўйинларда ҳужумчиларимиз гол уришда оқсашмоқда. Ахир гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди.
Кейинги турда янада жиддийроқ рақиб билан ўйнаймиз. Аслида чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоамизда муҳит аъло даражада, бирорта муаммо кўзга ташланмаяпти. Шунга қарамай, бугун қимматли очколарни қўлдан чиқардик. Хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика