UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  1 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун икки ҳил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди. "Суғдиёна" ҳам яхши жамоа. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.

Тўғриси икки жамоага ҳам бугун қийин бўлди. Баҳснинг 25-дақиқасида сув ичиб олишга имконият берилиши керак эди. Билмадим нима учун бугун бу нарса бўлмади. Натижада икки жамоа ҳам қийналди. Барибир ҳаво иссиқлик қилди, икки жамоанинг ҳам ўйин темпи бир хил бўлди.

Юқорида айтганимдек мажбурий ўзгариш режаларимизга таъсир қилди. Қадамбой Нурметов ўзи захирадан майдонга тушганди, уни яна алмаштириш бу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат эди. Рақиб ҳужумни кучайтирди, биз эса ҳимояни.

Шерали Жўраевни Жасур Ҳасановга қаршилик кўрсата олмади дея олмайман.

Аксарият алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бу билан Шерали Жўраев ёмон ўйнади деган фикридан йироқман. Жасур Ҳасанов ҳам майдонга янги куч билан тушди. Тактикамиз бўйича Шералини олдинга чиқардик",- дейди Ҳамиджон Актамов.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика