UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  1 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Ҳамиджон Актамов: “Бугун йигитларимиз ирода намойиш қилишди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Бугун йигитларимиз ирода намойиш қилишди”

Олий лига йигирма учинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан (3:3) сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар саволларига жавоб берди.

—Бугун жиддий рақибга қарши жамоамиз чиройли ўйин намойиш этиб, характер кўрсата олди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Аввалига ҳисобда ортда қолаётиб, ўртадаги мувозанатни тикладик. Ҳатто ҳисобда олдинга чиқа олдик. “Насаф”да тажрибали мутахассис ишлаяпти. Таркиби ҳам анчагина шаклланган жамоа. Чемпионат ва Ўзбекистон кубогида уларнинг қандай ўйинлар намойиш этаётганлигини барча кўриб, билиб турибди. Шунга қарамай, бугун йигитларимиз ҳар жабҳада улардан устунликка эришишга уринди. Менимча, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларимизга ҳам маъқул бўлди. Афсуски, учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида ғалабани қўлдан чиқариш жуда алам қилди. Ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ охирги дақиқаларда ҳимояда йўл қўйилган биргина хато бизга қимматга тушди.  Гарчи, ҳисобдан қониқмаган бўлсам-да, йигитларимизнинг хатти-ҳаракатларидан кўнглим тўлди.

Муҳими, сўнгги турлардаги муваффақиятсизликдан кейин жамоамиз руҳий тушкунликдан чиқиб, ўз иродасини намойиш этди. Бу олдимизда турган сафардаги икки ўйин олдидан жуда катта аҳамиятга эга эди.

Ўз навбатида бизни қўллаб қувватлаётган вилоят ҳокимлиги, хомийларимиз, айниқса, кўпсонли мухлисларимизга катта раҳмат! Уларнинг жамоамизга бўлган ишончи йигитларимизни ҳужумкор ва чиройли футбол ўйнашга руҳлантирмоқда. Мақсадимиз ўзгармайди. Мавсумнинг қолган учрашувларида ҳам максимал даражада ижобий натижани қўлга киритиш учун курашни давом эттирамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика