UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ"

“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин бўлди. Футболда ким ғалаба қозонишни кўпроқ истаса, албатта ўша жамоа зафар қучади. Бу фикр бугун яна бир бор ўз исботини топди. Баҳс борасида ўзимизнинг камчиликларни айтиб ўтган бўлардим.  Ундан ташқари захира футболчилари деярли йўқ. Иккинчи даврада бир қатор қийинчиликларга дуч келяпмиз. “Нефтчи”дан бугун бундай ўйин кутмагандим. Ҳозир фарғоналикларни яраланган “шер”га ўхшатиш мумкин. Улар хар қандай рақибга қарши чин маънода “жанг” қилишлари аниқ. Кейинги ўйинларда Фарғона жамоасига омад тилайман.

Ҳа, тажрибали ўйинчиларимиз бор. Лекин бутун жамоани тажрибали деб айтиш қийин. 3-4  футболчи билан натижага эришиш қийин саналади. Йигитларга раҳмат. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди.

Зерикарли ўйин бўлди ? Билмадим. Бундай учрашувни кутмагандим. Ҳамма ўйинни тайёр эди.

“Нефтчи” сафидаги Музаффар Музаффаровни яхши биламан. Салоҳиятли футболчи ҳисобланади. Шунингдек, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳам иқтидорли ўйинчи саналади. Келажаги бор,- деб фикрларини якунлади Ҳамиджон Актамов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика