Ҳамиджон Актамов: “Биз ПФЛ лицензиялаш талабларини бажарганмиз”

20 дек 2017, 23:18
Бугун турли ОАВ ларда “Қизилқум”нинг лицензиялаш билан боғлиқ муаммолари ортидан, жамоанинг кейинги йили суперлигада иштирок этиш этмаслиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Жамоа бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ клуб матбуот хизматига ушбу вазият бўйича изоҳ берди.

-Ҳақиқатан ҳам клубимиз ОФК лицензиялаш жараёни якунида ҳужжатларни жўнатишдаги айрим камчиликлар боис белгиланган муддатда бу ишни якунлай олмади. Аммо бу фақат ОФК лицензиялаш жараёнига тегишли. Яъни, бу вазиятда агар биз ОФК томонидан ўтказиладиган турниларда  (ОЧЛ, ОФК кубоги) қатнашганимизда бу нарса бизга ҳалақит қилиши мумкин эди. Агар жамоа миллий чемпионатда яхши натижаларни қўлга киритиб, халқаро майдонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлса, биз шубҳасиз бу ишга масъулиятлироқ ёндашиб, белгиланган топшириқларни ўз вақтида адо этишга уринамиз.

Клубимиз ЎзПФЛ томонидан ўтказилаётган лицензиялаш талабларни барчасини ўз вақтида бажаришга интилмоқда ва бу борада барча муаммолар ҳал этилган. Шу боис мухлисларимиз хотиржам бўлишларини истардим. Насиб этса, жамоамиз олдига янги мавсумда жиддий мақсадлар қўйилмоқда. Шу боис таркиб борасида ҳам ижобий ўзгаришларга қўл ўрамиз. 

Азиз НУРИЙ ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›