Ҳамиджон Актамов: "Майдонда борини берган футболчиларимга раҳмат айтаман"
26 июн 2021 23:13
Янгиликлар
Ҳамиджон Актамов: "Майдонда борини берган футболчиларимга раҳмат айтаман"
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди.
Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббий Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ғалаба билан бутун Навоий халқи ва "Қизилқум" мухлисларини табриклайман. Ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик. Ҳамма борини бериб ҳаракат қилди. Бунинг учун футболчиларимизга катта раҳмат айтаман.
Файзулла Қамбаровнинг аҳволи яхши. Ўйлайманки, кейинги ўйингача тайёр бўлади",- дейди Ҳамид Актамов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар