

Зинедин Зидан шогирдлари ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ҳакими бу турнирда дебют қилди.
"Ҳар бир футболчи ўйнашни истайдиган турнирда дебют қилганимдан бахтлиман. Зидан менга ишонишидан жуда хурсандман. Биз ғалабага умид қилгандик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Кейинги учрашувларда тўп рақиб дарвозасига киришига умид қиламан. "Тоттенхэм" яхши жамоа эканлигини биламиз, аммо "Реал" ажойиб ўйин кўрсатди" - дейди Ҳакими.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.



