UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" собиқ ҳимоячиси Врсалько "Олимпиакос"га ўтади  0 16:28Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”  0 16:04МЮ Лисандро борасидаги таклифни 41+4 млн еврога қадар кўтарди. "Аякс" 50 млн хоҳламоқда  2 15:46Olamsport: UFC Қозоғистонда турнир ташкил этиши мумкин, Octagon 32 турниридаги ўзбек спортчилари ва бошқа хабарлар  0 15:27"Атлетико" "Ювентус" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 14:50"Интер" Мхитаряннинг ўтишини эълон қилди  0 14:23Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:17Анваржон Ғофуров "Нефтчи" билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  16 14:01Гальтье ПСЖ билан душанба ёки сешанба куни икки йиллик шартнома имзолайди  1 13:39"Нефтчи" лагеридан дараклар. Илҳом Мўминжонов ўз аризасига кўра "Нефтчи"дан кетди  70 13:37"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди  3 13:15Ҳамиджон Актамов: "Бу йил "Насаф" ёки "Навбаҳор" чемпион бўлса керак"  46 12:57"Монца" Икарди ва Дибала билан шартнома имзоламоқчи  7 12:33"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди  1 12:15"Милан" "Челси" билан Зиеш борасида музокаралар олиб бормоқда  3

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
20 май 22:32:18
Кукон 1912-Челси
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хакимжон Анжан МЮмиди шунчалик хурсандсан.
МЮ мас, Рома)
   
20 май 22:09:40
Даулет
Бухаро калай бу мурабийга ишонган тушынмадым состав супер 99% йурышы бууу еххх афсус
   
20 май 21:31:41
1994 Nurafshon
Хакимжон Анжан МЮмиди шунчалик хурсандсан.
   
20 май 21:24:23
F e R s
Uy uchrashuvlarida 15 mingdan kop muxlis kelyapti shularni hurmati ham sal o'zingizni qiynab ishlang Hakimboy o'yin sifati nolga teng bolyapti
   
20 май 21:16:30
F e R s
Hakimboy bu ketishda biz Buxoroliklar klubimizni kelasi mavsumdayam Superligada kormaymiz shekilli ishlash kerak
   
20 май 20:44:27
Уз.
Андижон тухтадими.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика