Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тугамади"
01 ноя 2022 21:44
Янгиликлар
Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тугамади"
Про-лиганинг 24-туридан "Бухоро" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ушбу ўйин қийин ўтишини барчамиз билар эдик. Мен учун ҳам, рақиб мураббийи Бахтиёр Ашурматов учун ҳам, йил ўйини эди. Ўйин давомида бироз бўлса ҳам устунликка эришдик. Йигитларга рахмат, борларини бериб ҳаракат қилишди. Лекин ҳали кураш тугамади, ҳаммаси олдинда. Биз иккинчи ўринга чиқиб олдик, лекин бўшашиш ярамайди. Ҳар бир ўйин олтинга тенг. . Охиригача ажойиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлисларимизга катта рахмат. Барчаси ажойиб",- дейди Ҳаким Фузайлов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар