Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"

Alisher
16 мар 2025, 20:45
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, ғалаба қозондик, йигитларга раҳмат айтаман. Турли услублардан фойдаланишга уриндик. Суперлига старти ва баҳорнинг илк кунларидаги футболдан кўп нарса кутиш қийин. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. "Сурхон" яхши жамоа, биз бу жамоани яхши ўрганиб чиқдик.

- Жамоангиз мавсумни яхши бошлади. Турнир жадвалидан келиб чиқсак, мавсум давомидаги режалар қандай?

- Бизда ҳар бир ўйинда ғалаба иштиёқи бор. Биз бу ғалабани унутган ҳолда эртанги кундан навбатдаги ўйинлар учун тайёргарликни бошлаймиз. Мавсум боши, баҳорги футбол, ҳозирча хулосалар учун эрта.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›