UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  13 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  219 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  13 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  18 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0

Ҳаким Фузайлов: "Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб туришибди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб туришибди"

«Локомотив» - «Қувайт СК» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон вакиллари иштирок этишди.
«Темирйўлчилар» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ва жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

"Олдимизга қўйилган энг асосий вазифа ОЧЛнинг гуруҳ ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш. Мавсум олдида сафимизни кўплаб ўйинчилар билан бойитиб олдик. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" сафидан келган ўйинчиларга қўшимча тарзда иккита легионерни кўрсата оламан. "Қувайт СК"ни яхши ўргандик. Машғулот жараёнлари ҳам этарлича бўлди", - дейди Ҳаким Фузайлов.

- Ҳамкасбингиз ҳаводан нолиди. Сизчи?

- "Пахтакор" Марказий стадиони маъмуриятига майдонни аъло даражада сақлаганликлари учун раҳмат айтаман. Бундай вазиятда энг муҳими майдоннинг қандай ҳолатда бўлиши. Чунки ўйин майдонда ўйналади.

- Анвар Ғофуровдан қайси чизиқда фойдаланмоқчисиз?
- Уни марказда ҳам, қанотда ҳам синадик. Икки нуқтада ҳам у бирдек тўп тепди. Эртага у қайси чизиқда майдонга тушишини бугун мураббийлар кенгаши ҳал қилади.

- Мавсум бошланяпти, кайфиятлар қандай?
- "Қувайт СК" ҳақида этарлича маълумот тўпладик. Бу жамоа ОФК Кубоги соҳиби ҳисобланади. Икки жамоа олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб турибдилар. Жамоамиз 80 фоизга тайёр. Кайфият ҳам шунга яраша.

- Жамоа пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрдими?

- Эртага аввало ғалаба учун ўйнаймиз. Аммо бу ҳолатни ҳам эсимиздан чиқармаганмиз.

- Бу иккинчи уриниш. Аввалги йилдан тўғри хулоса чиқарилганми?

- 2013 йилга нисбатан ёш жиҳатдан кичрайдик. Бу яхши. Ўтган йилги мавсум биз учун катта сабоқ бўлди.

- Мавсум бошланмангалиги салбий таъсир ўтказиши ҳам мумкинми?

- Ўйин амалиётини этишмаслиги панд бериши мумкин, аммо хориж йиғинларида кучли рақибларга қарши ўйнаб ўйин амалиётимизни оширдик.

- Ҳаким Қаюмович эртанги ўйинда сизни дарвозабон муаммоси безовта қилмайдими?

- Нестеров билан шартнома имзолаган бўлсакда, у бизга бу ўйинларда ёрдам бера олмайди. Темур Ғаниев ҳам яхши посбон. Айни пайтда бу чизиқ борасида муаммо кўрмаяпман, боиси биз ҳужумда ўйнамоқчимиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика