UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  1 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  1 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  2 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  22 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23

Ҳакамликни ўз ўрнига қўя билган инсон Янгиликлар

Ҳакамликни ўз ўрнига қўя билган инсон

Ўтиб бораётган ҳафтада бешафқат ўлим ўзбек футболи отахонларидан бири, миллионлар ўйини фахрийларидан бўлган Ғайрат Шоқурбоновни орамиздан олиб кетди.

3 май, сешанба куни бу ёруғ дунёни тарк этган мазкур инсон футболимиз тарихида ўзига хос из қолдирган фидойилардан бири эди...

Ўз вақтида республикамизнинг етакчи ҳакамларидан бири, юртимизга муносиб шогирдлар етказиб берган Ғайрат Шоқурбонов 1942 йил 9 май куни Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. Болалик йиллариданоқ ёз ойларида тенгдошлари билан кўча чангитиб тўп тепган бўлса, қишда муз устида ўзи ясаган қўлбола клюшка билан шайбали хоккей ўйинларида қатнашиб юрган. Шаҳримиздаги 111-мактабда таълим олаётган йиллари “Спартак” стадионидаги болалар гуруҳида машғулотларга қатнаша бошлаган.

Ана шундай йиғинларнинг бирида Ўзбекистонга Акмал Азизхўжаев, Мақсуд Шарипов, Ривал Зокиров, Ҳамид Раҳматуллаев, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов каби чарм тўп ўйини истеъдодларини тайёрлаб берган машҳур мутахассис, республикада хизмат кўрсатган мураббий Маъруф Акбаровнинг нигоҳи ёш Ғайратжонга тушиб қолган. Орадан кўп ўтмасдан энди у спартакчиларнинг болалар ва ўсмирлар машғулотларида иштирок эта бошлади. Кейинчалик у яна бир хизмат кўрсатган мураббий Евгений Валицкий бош бўлган ҳарбий ҳаво кучларининг “Сокол” жамоаси аъзосига айланди.

1960 йил Ғайрат Шоқурбонов ҳаётида энг омадли мавсумлардан бирига айланди. Аввал у республика мактаб ўқувчилари терма жамоаси таркибида (бош мураббий - республика тоифасидаги ҳакам Эдуард Вертоградов) Бутуниттифоқ мактаб ўқувчиларининг Спартакиадаси баҳслашувларида ўз омадини синаб кўрди. Кейинчалик Тошкент тўқимачилик институтига ўқишга кирган ҳолда, “Буревестник” спорт жамияти вакилига айланди ва, энг асосийси, айнан ўша йилдан бошлаб, республикамизнинг етакчи жамоаси “Пахтакор” собиқ Иттифоқнинг олий лигасида қатнаша бошлади.

Талабалик йилларида тўқимачилик олийгоҳи мураббийси Анатолий Никифоров ҳамда шаҳар ҳакамлар қўмитаси раҳбари Николай Надеждин раҳбарлигида Ғайрат ака футбол учрашувларини маҳорат билан бошқариш ёки бошқача қилиб айтганда, ҳакамлик сирларини тинмай ўрганди, шаҳар ва республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок эта бошлади.

Кўп йиллар давомида ҳакамликнинг ўзига хос тажрибалари ва нозик сирлари бўйича республикамизда етакчи мутахассислардан деб эътироф этилган Владимир Долженков, Сергей Мурунов, Исоқ Тошмуҳамедов, Омон Мусаев, Иттифоқда эса Александр Табаков, Владимир Руднев, Иван Лукьянов, Александр Меньшиков каби катта истеъдод эгаларидан сабоқ олди. Хоста, Сочи, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ ўқув-машғулот йиғинларида билимини ошириб бориб, республика тоифасидаги ҳакам унвонига сазовор бўлди.


Республика футбол ҳакамларининг Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган ўқув-машғулот йиғини иштирокчилари: Анвар Солижонов, Ахбор Имомхўжаев (Тошкент шаҳри), Михаил Оганян (Самарқанд), Нурали Аҳмедов (пойтахт вилояти) ҳамда Сурхондарё вилояти вакиллари. Ўтирганлар орасида ўртада - ҳакамлар йиғини раҳбари Ғайрат Шоқурбонов.


Аввал собиқ мамлакат чемпионатининг “Б” класс усталар жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқарди. Кейинчалик олий ва биринчи лигаларда ёрдамчи ҳакам, иккинчи лигада эса бош ҳакам вазифаларида фаолият кўрсатди. Бир неча марта йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши 10 ҳаками рўйхатига киритилди. Эътиборли томони шундаки, Ғайрат ака республикамизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масалаларига ҳам катта аҳамият берди. Бобур Ҳайдаров, Ғайрат Каримов, Рашид Айтеков, Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ёшларнинг ҳакамлик оламига кириб келишларида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Ҳакамликнинг ўзига хос ҳислати шундаки, уни ўзига касб қилиб олган кўпчилик инсонлар сафарларга бориш, ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш, ўзига хос курслар ва семинарларда қатнашиш ишлари енгил бўлиши ва бунинг учун ўзи хизмат қилаётган корхона раҳбаридан рухсат олиш учун кўпинчалик жисмоний тарбия жамоаларида, спорт клубларида, футбол гуруҳларида фаолият кўрсатишни маъқул кўришади. Лекин тажрибадан маълумки, баъзи етакчи ҳакамларимиз ўзларининг асосий касбларини ўзгартирмаган ҳолда ҳакамликда ҳам муносиб кўрсаткичларга эриша олганлар. Масалан, Григорий Богдасаров Тошкент грампластинка заводида директор ўринбосари, Сергей Мурунов пойафзал фабрикасида бош муҳандис, Исоқ Тошмуҳамедов РОЗСКда катта ўқитувчи, Носир Раҳмонов ўрта мактабда жисмоний тарбия муаллими ва ҳ.к.

Шу ўринда айтиш жоизки, Ғайрат Шоқурбоновнинг асосий мутахассислиги муҳандис-иқтисодчи бўлиб, узоқ йиллар давомида Тошкент политехникумида ўқитувчи бўлиб хизмат қилиш билан бирга, ҳакамликни ҳам ўз ўрнига қўя билган. Нафақа ёшига етгандан сўнг Тошкент шаҳар футбол фахрийлари кенгашига маҳорат ила раҳбарлик қилиб келди. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва тиббий ёрдамлар бериш ишларига бош-қош бўлди, кекса мутахассислар юбилейларини юқори даражада ўтказилиш масалаларига раҳбарлик қилди.

Одатда ўзбек оилаларида тарбия топаётган фарзандлар ва набираларнинг кўпчилиги оила раҳбарлари касбларини давом эттириш йўлларини танлаб олишади. Шоқурбоновлар сулоласи ҳам бу борада барчага намунадир. Ҳозирги кунда “Бунёдкор” футбол клубида бош директор муовини лавозимида фаолият олиб бораётган Даврон Шоқурбонов ҳам ўзи учун отаси йўлини танлаб олиш билан бирга, қатор зафарларни қўлга киритишга муяссар бўлди. Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, юртимизда биринчилардан бўлиб ФИФА рефери ассистенти унвонига эришди. Сайёрамизнинг Малайзия, Сингапур, Ҳиндистон, Баҳрайн каби мамлакатлари, Мюнхен, Рим, Монреаль каби шаҳарлардаги эътиборли мусобақаларга таклиф этилди.

Ғайрат Каримовичнинг набираларидан бири, 1997 йилда таваллуд топган Санжар ҳам “Бунёдкор” футбол академияси жамоасида маҳоратини ошириб борганини биламиз.

Ғайрат ака ва у кишининг садоқатли умр йўлдошлари Муқаддас аялар (иккисининг ҳам жойлари жаннатда бўлсин!) икки ўғил, икки қиз ҳамда ўнга яқин невараларни тарбиялаб, вояга етказишди. Нафақат Олмазор тумани Алишер Навоий номли маҳаллада, балки бутун Тошкент шаҳримизда ҳам энг аҳил ва иноқ оила деб тан олинган Шоқурбоновлар оиласи чиндан ҳам жуда кўпчилик учун яққол намунадир.

Хотира – муқаддас. Ғайрат ҳожи ота Шоқурбонов хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Ахбор Имомхўжаев,
Улуғбек Мирзаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика