UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  0 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  1 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  3 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  9 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  90 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  6 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  1

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди Янгиликлар

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

2 август куни ЎФФ анжуманлари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раиси Рустам Акрамов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров ва Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленко, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги ўйинларида хизмат қилувчи ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди. Мусобақаларга ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш мақсадида 13-19 июль кунлари қисқа муддатли ҳакамлар ва назоратчиларнинг машғулот йиғинлари ўтказилди. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА тести, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва бошқалар бўйича синовлар бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда 2013 йилги футбол мавсумининг биринчи ярми давомида йўл қўйилган хато камчиликлар, ўрни келганда, мисоллари билан қайд этилди. Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленконинг сўзларига кўра, жорий йилдан эътиборан Олий ва Биринчи Лига ўйинларидаги ҳакамлик таҳлиллари ҳакамларнинг ўзига ҳам тақдим этилмоқда. Коваленконинг қўшимча қилишича, Олий Лигадаги ҳакамлик савияси нисбатан ижобий, бироқ Биринчи Лигада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Мажлисда ҳакамлик савиясининг ошишида назоратчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Назоратчилар ҳакамларнинг учрашувлардаги ҳаракатларини баҳолашда масъулият ҳис қилишлари ва талабчанроқ бўлишлари керак. Фарҳод Магаметов, Рустам Акрамов, Ноил Лутфуллин ҳам ҳакамлар ва назоратчиларга мурожаатида мавсум биринчи ярмида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи давра ўйинларини янада юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлашди.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика