UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  0 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди Янгиликлар

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

2 август куни ЎФФ анжуманлари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раиси Рустам Акрамов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров ва Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленко, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги ўйинларида хизмат қилувчи ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди. Мусобақаларга ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш мақсадида 13-19 июль кунлари қисқа муддатли ҳакамлар ва назоратчиларнинг машғулот йиғинлари ўтказилди. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА тести, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва бошқалар бўйича синовлар бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда 2013 йилги футбол мавсумининг биринчи ярми давомида йўл қўйилган хато камчиликлар, ўрни келганда, мисоллари билан қайд этилди. Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленконинг сўзларига кўра, жорий йилдан эътиборан Олий ва Биринчи Лига ўйинларидаги ҳакамлик таҳлиллари ҳакамларнинг ўзига ҳам тақдим этилмоқда. Коваленконинг қўшимча қилишича, Олий Лигадаги ҳакамлик савияси нисбатан ижобий, бироқ Биринчи Лигада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Мажлисда ҳакамлик савиясининг ошишида назоратчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Назоратчилар ҳакамларнинг учрашувлардаги ҳаракатларини баҳолашда масъулият ҳис қилишлари ва талабчанроқ бўлишлари керак. Фарҳод Магаметов, Рустам Акрамов, Ноил Лутфуллин ҳам ҳакамлар ва назоратчиларга мурожаатида мавсум биринчи ярмида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи давра ўйинларини янада юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлашди.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика