UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  10 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  1 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  7 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40

Ҳакамлар "Динамо"ни "синдиришдими?" "Пахтакор" дарвозабонини четлатиш керакмиди? Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз бунга жавоб беради Янгиликлар

Ҳакамлар "Динамо"ни "синдиришдими?" "Пахтакор" дарвозабонини четлатиш керакмиди? Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз бунга жавоб беради

Суперлига биринчи туридаги баҳсли ҳакамлик қарорларининг таҳлили.

Мана учинчи мавсумдирки Суперлига ўйинларидаги ҳакамлик қарорларини Championat.Asia учун эксклюзив тарзда россиялик собиқ ҳакам, ҳозирда ҳакамлик бўйича эксперт ("Алё, рэф!" телеграм канали) Анатолий Синяев таҳлил қилмоқда.

Бугун Суперлига 2024 йилги мавсум илк турида ҳакамларимизнинг хато йўл қўйган ёки қўймаганлигини билиб оламиз.


✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

Ҳакамнинг ушбу вазиятда пенальти бермаслик қарорига қўшиламан. "Динамо" ўйинчиси тўпни ўзидан жуда ҳам узоқлаштириб юбормоқда ва "Навбаҳор" ўйинчисининг қўйган оёғига интилган ҳолда рақиб билан контакт изламоқда. Бундан ташқари, контакт рўй бериши учун ўзининг чап оёғини "қўймоқда". Ҳимоячи тўпни олиб қўйиш чоғида тўпга ўйнаган бўлиши ҳам мумкин.



✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

"Навбаҳор"нинг 6-рақамли ўйинчиси қолиб кетганди, бу ҳатто чизиқсиз ҳам кўриниб турибди. Катта эҳтимол билан ўйинчилар битта чизиқда эди ёки ҳатто ҳимоячи ўз дарвозасига бироз яқин эди. Бундай ҳолатда ассистент ҳужум фойдасига қарор чиқаради, ВАР эса ассистентнинг қарорини қўллаб-қувватлайди. Ҳакам вазиятни тўғри таҳлил қилди.


✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

"Навбаҳор" ўйинчиси қоидани бузмаган ҳолда тўпга қараб ҳаракатланмоқда. "Динамо" ҳимоячиси пенальти билан жазоланишга лойиқ ушлаб қолишни амалга оширмоқда. ВАРнинг аралашуви ва ҳакамнинг тўғри якуний қарори. Шунингдек қайд этиш керакки, ҳакам майдонда бундай вазиятларни аниқлаши жуда қийин: у юқоридан узатма ижро этган ўйинчи ва тўп қўлига тегмаслиги учун яқин ҳимоячига эътиборни қаратади. У жарима майдончаси ичида позиция учун кўраётган ўйинчини фақатгина периферик тарзда кўради. Айнан шундай ҳолатларда ВАР керак.



✅ "Насаф" – "Олимпик"

Биринчидан, бундай чизиқлар билан майдонда футбол ўйнаш имконсиз. Камера орқали қаерда қоида бузилиш бўлганини аниқлашнинг иложи йўқ. Балки ҳакам чизиқни яхшироқ кўргандир, шунингдек ассистент ҳам бундай ҳолатда ёрдам бериши керак.

Тўп "Насаф" ўйинчисининг назорати остида эмасди, ҳужумчи дарвоза маркази бўйлаб югурмаяпти, "Олимпик" ҳимоячиси эса шеригининг ўрнини тўлдирмоқда. Тўғри қарор эса истиқболли ҳужумни бузгани учун ҳимоячига сариқ карточка бериш, бу унинг учун иккинчиси бўлади. Аммо, олдин айтганимдек, фолнинг қаерда бўлганини билиш имконсиз (жарима майдончаси ёки унинг ташқарисида).



✅ "Бунёдкор" – "Қизилқум"

Ассистентнинг қўрқмасдан қарор қабул қилганидан бошлаймиз: у "нозик" жойда ҳужум фойдасига ўйинни давом эттирди ва офсайд қайд этмади.

Ушбу такрордан "Қизилқум" дарвозабонининг тўп учун ўйнаган ёки ўйнамагани кўринмаган. Аммо, иккиламчи белгилар (тўп ҳужумчининг тегишидан сўнг тезлашмади ва секинлашди)га кўра ҳакамни қўллаб-қувватлаш керак. Тўпнинг секинлашиши кўпроқ дарвозабоннинг тўп учун ўйнаганига ишора қилади, шундан сўнг эса жазоланмайдиган муқаррар контакт юз берди. Ҳакамлар эпизодни тўғри таҳлил қилишди.



✅ "Бунёдкор" – "Қизилқум"

Ҳакамнинг сўзсиз тўғри қарори: "Бунёдкор" ҳимоячиси қўллар пастга бўлиши ва максимал даражада танага ёпишиши учун букилди. Бундай ҳолатда ўйинни давом эттириш керак, сабаби қўл табиий ҳолатда турибди.



✅ ОКМК – "Андижан"

"Андижон" ҳимоячисидан қаттиқ, аммо тўпнинг тоза олиб қўйилиши. Оёқ билан ташланиш тўғри ҳолатда бажарилди: ёндан, битта оёқ билан, аммо кўтарилмаган. Ҳакамларнинг ўйинни давом эттириш бўйича тўғри қарори.



✅ "Локомотив" – "Металлург"

Ҳакамнинг ушбу қарорига қўшилиш керак. Бу ерда сариқ карточканинг ўзи етарли. Сабаблар: "Локомотив" ўйинчиси тўпга ўйнашни хоҳлаганди, контакт пайтида унинг ва рақибнинг оёғи "оғирликда" эди (таянч эмас). "Қизил карточка сояси бор бўлган" оддий сариқ карточка, аммо кўпроқ сариққа яқин. Шу билан бирга, ВАР ҳакамнинг ҳар қандай қарорида аралашиши керакмас.



❓ "Локомотив" – "Металлург"

ВАРнинг ноаниқ аралашуви. Ҳа, тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккани тушунарли, аммо бу тўпга муваффақиятсиз ўйнаган ҳимоячининг техник браки сабаб содир бўлмоқда.

Бундай ҳолларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиш ҳисобланмайди. Баҳсли вазият, ВАРнинг ўрнида ҳакамнинг майдонда бошиданоқ қабул қилган ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаган бўлардим.



✅ "Сурхон" – "Пахтакор"

Ҳакам вазиятга тўғри баҳо берди: "Пахтакор" дарвозабони тўпга ўйнади, шундан сўнг ўйинчилар орасида муқаррар контакт рўй берди. Тўп ҳаттоки дарвозабоннинг қўлига теккан бўлса ҳам у танага ёпишган ҳолда табиий ҳолатда турибди.



✅ "Сурхон" – "Пахтакор"

ВАРнинг тушунарсиз аралашуви. Ўйинчилар орасида ўзаро контакт рўй берди, шундан сўнг "Пахтакор"нинг йиқилган ўйинчиси туришга интилди, бу эса унинг ҳолати учун табиий. "Сурхон" ҳужумчиси эса ётган ўйинчига урилиб йиқилди.

ВАРнинг аралашуви учун яққол асосларни кўрмаяпман. Ҳакамга эса илк қарорини ўз кучида қолдиргани учун қойил.



❓ "Сурхон" – "Пахтакор"

Катта эҳтимол билан "Сурхон" ўйинчисида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. Такрорий вазият пайтида жарима майдончаси ичидаги ўйинчиларнинг таналари жойлашуви бўйича баҳслашса бўлади. Аммо, бундай ҳолатларда чизиладиган офсайд чизиғисиз ассистент томонидан яққол хато қилинганини исбот қилиб бўлмайди.



Шундай экан, Суперлига ҳакамлари 12та эпизодда бирорта ҳам қўпол хатога йўл қўйишмади. Фақатгина икки вазиятда ("Локомотив" дарвозасига белгиланган пенальти ва "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи) қарор баҳсли эди. Шунингдек, "Насаф" – "Олимпик" ўйинидаги қоида бузилиш жойи саволлар туғдирмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+2   
05 мар 23:59:58
Азик Asian
Динамони хакамларгача матбуотчилар синдириб булишганди,хакамларга эса тайёр улжани тепкилаш колганди холос. Мани шахсий фикрим ва кимгадир акл ургатмокчи эмасман аммо лу куннинг узида жамоа матбуот котиби ва рухшуросига эшикни орка томонидан махкамрок ёпиб чикиб кетитишни илтимос килиш керак эди. Аммо планшетининг батареяси портлаб куллари акашак булиб харф тера олмай колгур матбуотчилар хам роса Бабаян ногорасига уйнаб жамоани рухан синдириб булишди. Бечора Вадим ака эса 15 кишига карши 11 киши бн тактика туза олмади. Майли бу кайтар дунё араблар крн какшатади яна ноинсоф Бабани. У ерда хакам ва матбуот уни бир тийинга олмайди ва шунда билинади асл уйини.
+2   
05 мар 16:52:36
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Энди + мас, - йигиш мода буганми
+1   
07 мар 17:04:39
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Алкашлар Варата қизил бериш керак эди.Яна катта саҳнадан Пахта ой Пахта ой ҳақли ғалабалар кўтиб қоламиз
+1   
06 мар 20:46:04
safo78
Пахтакор дарвозабони тупга уйнади дейдими бу алкаш.
Тупга биринчи булиб Нимели тегдику,дарвозабон тупга эмас тугри Нимелига келиб урилдику.
Повторни куринглар
+1   
05 мар 21:12:58
Абдугофур1984
Бабаян хакамларни сотвоган
+1   
05 мар 20:01:35
Туйгун
Бу тахлилчи мутахасис 200 грам ичиб олиб хаёлига келганини ваккилайди аслида мухлислар хаммасини зур тушунади.
+1   
05 мар 17:53:29
Бобокул Авезов
Эксперт хам нон ейдиган дастухонига тупурмайди. Бари бир Унинг фикри хеч нимани хал килмайди ку. Просто у хам узбекистондан пул оладида.
   
05 мар 22:24:07
Ота макон
Пиздакор чемпионати бошланди.
   
05 мар 16:53:35
Odilbek77
Bularni o'zini aql yo'qmi? Shuni ham o'rislardan so'raysanmi(rossiyalikda).
   
05 мар 16:37:59
Аслиддин Фахридинов
Nnimaga bizani Jescoligamiz hakamlarini Rossiyaliklar baholaydi? Raz shunaqa bulsa Rossiyadan narmalniy sudyalar kelib ishlasin!!!
   
05 мар 16:06:27
Islom Jurayev
Xop usha ekspertina Navbahor Dinamo uyinida chiqarilgan qarorlarni tugri deb bilgan bulsa nega sarlavxani bunday quydina Dinamoni xakamlar sindirishdimi deb bir galati odamsilarda nimani istaysilar shuni ochig aytinglarchi xayotda bur erkak bulib.
   
05 мар 15:53:49
Dr_anonim
Бу кандай эксперт Динамо 1 таймда пенальти бор эди? АПЛ, А Серия ёки Ла Лигада бундай вазиятта пенальти белгилайди? Ракиб аёғига ўйнади аниқ контакт бор? ВАР аниқ яхшилаб кўриши керак эди, шу ВАР ни кўрмади даааа шу шубҳали ))))))
-1   
05 мар 21:34:11
islombek6767
"Пахтакорни куллаб кувватлаш хакамлар маркази" сурхонни тоза голини инобатга олишмади Кейинги турда ракиб Насаф Каршиликлар ракибдан ташкари одатдагидек хакамларга хам каршилик курсатишлари керак булади Хакамлар хам тайергарликни бошлаб юборишган булса ажаб эмас
-1   
05 мар 19:27:54
S M
Surxonni goli toza edi. Tuzukroq qaytarishga qqorqishdi. Hakamlarni Paxtakor foydasiga Yaqqol xatolarini berkitishga TV ham yordam beradi, Sharhlovchini ham toza gol deyishga duxi yetmeydi. Man neytral muxlisman. Agar ofsayd bo'lsa, chizib korsatish kerak edi. Sizlar ham bahsli deb qoyaqolibsizlar.
-1   
05 мар 17:09:25
Viva Viva
Xechqisi yo'q 2 -turdan boshlaymiz o'yinlarni deb o'tirgandur bazi xakamlar )))) Sherzod Qosimov degani bo'lardi, xakamlik qilmay qo'yganmi u ? Xar turda diqqat markazidagi trend xakam edida o'ziyam )))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика