UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  4 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  8 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  59 21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  10 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  3 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  60 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  7 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  2

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда Янгиликлар

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги “Динамо” жамоаси ҳам айни пайтда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.
Оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бош мураббий таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Хусусан клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, самарқандликларнинг машғулотларига куни-кеча икки ҳимоячи Алишер Саматов ва Аваз Агалиев келиб қўшилишган. Хабарингиз бўлса керак, бу футболчилар биринчи даврани "Қизилқум"да ўтказишганди. Ўшанда уларни жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Кўриниб турибдики, Саматов ва Агалиев яна Ҳайдаров қўли остида ўйнашга яқин турибди. Фақат бу сафар "Динамо"да.

Айтиш керакки, бундан аввал "Пахтакор"дан Ильдар Маматказин ва "Нефтчи" билан хайрашишга улгурган Ойбек Нурбоев "Динамо" йиғинига келиб қўшилишганди. Эътиборлиси бу футболчиларнинг иккиси ҳам ҳимоячи саналади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мураббийлар штаби иккинчи даврага мудофаа чизиғини жиддий тарзда кучайтиришни мақсад қилган кўринади.

“Динамо” бугун Самарқандда биринчи лига вакили “Шердор” билан синов-назорат баҳсини ўтказиши режалаштирилган. Жамоа ўз қароргоҳида 19 июлга қадар бўлади ва 20 июльдан йиғинни Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Жамоадан кетганлар ҳақида эса ҳозирча биргина Александр Клецковни айтиш мумкин. Маҳоратли ҳимоячининг яқиндагина Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Ордуспор”га ўтганидан хабарингиз бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика