Ҳабиб Нурмагомедов энг севимли футбол учрашуви қайсилигини ошкор қилди

Eldor Akmurzayev
11 апр 2020, 19:20
UFC'нинг енгил вазн чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов instagram'даги саҳифаси орқали унинг қайси футбол баҳси қадрли эканлгини айтди.

31 ёшли спортчи 2003 йил Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида 2003 йилнинг апрелида бўлиб ўтган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Реал” ўртасидаги шиддатли тўқнашувни эътироф этди. Ўша баҳсда “қизил иблислар” 4:3 ҳисоби билан зафар қучишганди.

Икки ўйин натижасига (4:3, 1:3) кўра “қироллик клуби” кейинги босқичга йўл олган. “Олд Траффорд”даги беллашувни италиялик таниқли ҳакам Пьерлуижи Коллина бошқариб борган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru