

Бу босқичда "шаҳарликлар" "Ливеруль"га қарши ўйнашади.
"Жорий мавсум АПЛда уларни таслим этганмиз (5:0) ва бир марта мағлуб ҳам бўлдик (4:3). Қуръа олдидан биз учун "Ливерпуль" энг яхши вариант деб ўйламагандик. Бироқ бу кучимизни кўрсатиш учун белги.
Бу босқичда фаворит эмасмиз, лекин қолганлар орасида етакчини ажратиш қийин.
Олдинда кўплаб ўйинлар бор, аммо ҳақиқатдан ҳам бу баҳсларни сабрсизлик билан кутяпман" - дейди Гюндоган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин 4 апрель куни "Энфилд"да, жавоб учрашуви эса 10 апрель "Этихад"да ўтказилади.



