Гюндоган: "Ливерпуль"га қарши меҳмондаги ўйин "Манчестер Сити" учун ҳақиқий имтиҳон бўлади"

Aslanov Jasurbek
24 сен 2018, 15:56
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг фикрича, "Ливерпуль"га қарши бўладиган АПЛнинг 8-тур учрашуви "шаҳарликлар" учун имтиҳон бўлиши ҳақида айтди.

"Топ клублар билан ўйини муҳим аҳамиятга эга бўлади деб ўйлайман. Бир неча ҳафтадан сўнг "Ливерпуль"га қарши ўйнашимиз керак ва бу биз учун ҳақиқий имтиҳон бўлади, чунки улар ўз ўйинларида ишонч билан очко олишмоқда.

"Ливерпуль" "Челси" каби кучли. "Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда очко йўқотди, "Вулвз" кўплаб рақиблар учун ноқулай рақибга айланади" - дейди Гюндоган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›