Гюндоган жароҳатдан фориғ бўлди ва машғулотларни бошлади

Aslanov Jasurbek
7 июн 2017, 00:26
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган беш ярим ойлик танаффусдан кейин машғулотларни бошлади.

26 ёшли хавбек тиззасидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётқизилганди. Айни пайтда у жамоасининг машғулотларига қайтди ва шифокорлар назорати остида индивидуал машғулотларни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси аъзоси ўтган йили “Этихад”га кўчиб ўтганди ва “шаҳарликлар” сафида АПЛда атиги 10 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Манчестер Сити" Твиттер саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›