Гюндоган испан гранди сафига ўтиши мумкин

Alisher
18 май 2022, 10:44
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 31 ёшли немисга "Барселона" ва "Арсенал", шунингдек бир неча Германия клублари қизиқиш билдирмоқда.

Гюндоган "Манчестер Сити"да 2016 йилнинг июлидан бери ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси июнда якунига етади.

Футболчи жорий мавсум 42та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›