Гюндоган: "Гвардиоланинг "Барселона"си ўйинларини томоша қилиш завқ берган"

Mirjalol Normatov
21 мар 2023, 21:59
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг "Барселона"да ишлаган вақтлари ҳақида гапирди.

"Гвардиолани Германиядаги фаолиятидаёқ яхши танирдим. "Боруссия"да ўйнаган вақтларим унинг "Бавария"сига қарши майдонга тушганман. Унинг "Барселона"си ўйинларини томоша қилиш ёқарди. Бускетс - Хави - Иньеста - улар барча даврлардаги энг севимли трио бўлиб қолади.

Марказдаги сифатли узатмалар, керакли вақтда қанотларни ўзгартириш, ҳужумга қўшилиш - ярим ҳимоячи сифатида уларнинг ўйинидан завқ олганман. Пепнинг жамоасида, дунёнинг энг қийин лигасида ўйнаш имконияти бўлганидан хурсандман. Ундан ташқари, совринлар учун курашиш - ақлбовар қилмас ҳолат!", - деди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›