Гюлер тиззасини операция қилдириши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 июл 2023
"Реал" хавбеки Арда Гюлер операция қилиниши мумкин.

18 ёшли ярим ҳимоячи ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли АҚШдан Мадридга қайтди.

Маълумотларга кўра, клуб аввалига футболчини тромбоцитларга бой плазма уколлари орқали даволашга уриниб кўради. Агар бу услуб иш бермаса, туркиялик операция қилинади. Қайтиш муддати аниқ эмас.

Гюлер июль бошида "Фенербахче"дан "Реал"га ўтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic