Гюлер тиззасидан операция қилинади. Унинг қанча муддатни ўтказиб юбориши ҳам аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
11 авг 2023, 00:53
"Реал"нинг янги футболчиси Арда Гюлер операция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, туркиялик ярим ҳимоячи мавсумолди йиғинлар давомида жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Шу сабабли у бирорта ўртоқлик ўйинида иштирок эта олмади.

"The Athletic" хабарига кўра, 18 ёшли футболчи операция қилинади. У энг камида 1,5 ойни ўтказиб юбориши аниқ. Барчаси футболчи организмининг тикланиш жараёнига қаралади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic