Гюлер: "Албатта, "Реал"да муваффақиятга эришаман"

Omonjon To`xtamirzayev
25 мар 2025
"Реал"нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Мадрид клубида муваффақиятга эриша олишига ишонмоқда.

"Реал"да албатта муваффақиятга эришаман. "Реал" менга режа берди ва мен ҳали ҳам унга ишонаман. Мен бу клубда муваффақиятга эришаман," - деди футболчи.

Гюлер 2023 йилнинг ёзида "Реал"га ўтганди. Умуман олганда, "қаймоқранглилар" сафида 20 ёшли ярим ҳимоячи 43 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоа билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

"Реал" жорий мавсумнинг 28 туридан сўнг 60 очко билан Испания чемпионатида 2-ўринда бормоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: mirror.co.uk