UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  5 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  6 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  16 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10

Гваридола энг қийин рақиби ҳақида гапирди Янгиликлар

Гваридола энг қийин рақиби ҳақида гапирди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомидаги энг қийин рақиби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мураббийлик фаолиятимдаги мен дуч келган рақиблар орасида энг қийини - бу йилги ва ўтган йилги “Ливерпуль”дир.

Сени жамоанг тўп билан муомала қилиб турганда, улар ҳеч бир жамоа қила олмайдиган иш – бўш “зоналар”ни усталик билан топа олишади. Улар тезлик билан ҳимояга қайта олишади. Шунингдек, бу жамоа стратегик ва руҳий жиҳатдан жудаям кучли.

Клоппни ҳаммадан ҳам кўпроқ уни мағлуб этишим ҳақида ўйлашга мажбур қила олган.

Мен ҳар доим “Реал”ни кучли жамоа деб келганман. Чунки бу жамоа менга кучли мураббийи бўлишимга сабабчи бўлган. Қироллик клуби ва унинг мураббийилари Моуринью, Пеллегрини ва бошқалар билан бўлган баҳслар мен учун фойдали бўлган.

Агар мендан ким энг қийин рақиб бўлган деб сўрасангиз, “Ливерпуль” деб жавоб бераман. Англиядаги фаолиятимнинг илк йилида улар ҳозиргидек кучга эга эмасдилар. Аммо айни пайтдаги “Ливерпуль” мураббийилк фаолиятимда дуч келган энг қийин рақибдир”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда DAZN.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика