Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар
06 дек 2022 13:19
Янгиликлар


Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар
Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол Европа грандлари халоватини ўғирлади.
Хорватия терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, ҳимоядаги ҳаракатлари билан барчани лол қолдираётган 20 ёшли марказий ҳимоячи учун "Барселона", "Реал Мадрид", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" кураш олиб боради.
Гвардиол "Лейпциг" билан 2027 йилгача тузилган шартномага эга, бироқ унинг товон пули кўрсатилмаган. Шу туфайли хорватиялик ҳимоячини сотиб олиш молиявий томондан қийинчилик туғдирмайди. Унинг нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Гвардиол жорий мавсум Бундеслига жамоаси таркибида 19 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:
▫️60 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.