Гвардиоланинг онаси коронавирус сабабли вафот этди

Mirjalol Normatov
6 апр 2020, 19:23
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг онаси вафот этди.

"Шаҳарликлар" матбуот хизмати хабарига кўра, Долорес Сала Каррио бугун Барселонада коронавирус сабабли вафот этган. У 82 ёшда эди.

"Клубда ишлайдиган барчанинг номидан Пеп ва унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Олдинроқ Гвардиола коронавирусга қарши курашиш учун Барселона касалхоналарига 1 млн евро хайрия қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›