

Туринликлар испаниялик мутахассисга йилига 20 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишди, аммо Гвардиола бу таклифга рад жавобини берди. Гвардиола "шаҳарликлар" бош мураббийлигига 2016 йилда тайинланган эди.
"Ювентус" Массимилиано Аллегри истеъфога чиқарилгандан сўнг номзодлар қидиришда давом этмоқда.
Бўш қолган жойга эса шу ҳафтада "Челси"дан кетиши кутилаётган Маурицио Сарри етакчи номзод бўлиб турибди.



