Гвардиола ёзда "Сити"нинг учта чизиғини кучайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
20 дек 2019, 19:42
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги режаларни тузишни бошлади.

"The Athletic" хабарига кўра, испаниялик мутахассис ушбу мавсум якунланганидан кейин уч чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Гап марказий ҳимоячи, чап қанот ҳимоячиси ва Лерой Сане кетадиган тақдирда янги вингер керак бўлади.

48 ёшли мутахассис айни дамда Микель Артетанинг ўрнига бошқа ёрдамчи мураббий қидирмоқда.

Аммо Гвардиоланинг талаблари бажарилмайдиган бўлса, у жамоадан кетади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic