

Норвегиялик ҳужумчи АПЛнинг 9 ўйинида 15 гол уришга эришди.
"Ундан мамнун эмасман. Бугун у хет-трик ўрнига атиги биргина гол урди. Демак, энди петиция ҳам амалга ошмаса керак", - деди Гвардиола хазилона оҳангда.
Олдинроқ Холандни АПЛдан хайдаш учун 2 млн мухлис овоз йиғгани борасида маълумотлар тарқаганди.



